20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18 °C

Мамлакатимизда
27 Мар  2019 813

120 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари эшитилиб, аксарияти жойида ҳал этилди

Фарғона вилояти иккинчи сектори – вилоят прокурори томонидан Учкўприк туманида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

 

Тумандаги 9 та маҳалла фуқаролар йиғини ушбу сектор ҳудудида бўлиб, ҳудудда 39 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Фуқаролар, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда мурожаатлар, асосан, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди. Уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Масалан, “Шеробод” қишлоғида яшовчи Ф.Каримова ишга жойлаштириш, “Мехнатроҳат” қишлоғида яшовчи А.Имомовани томорқасини ҳайдаш ва мевали дарахт кўчатлари билан таъминлаш, “Урганжи” қишлоғида яшовчи М.Келдиев уй-жой билан таъминлаш, “Хасанқора” қишлоғида яшовчи М.Маҳмудовани суд ҳукмидан норози бўлиб, “Қатағон” қишлоғида яшовчи Б.Рахмонов бузилган биноси учун компенсация тўловини тўлаб бериш, “Шўх” қишлоғида яшовчи З.Ортиқов ичимлик суви тармоғи тортиш, “Жалоер” қишлоғида яшовчи З.Охунова кредит ажратишда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

– Тикувчилик цехимни кенгайтириш мақсадида қўшимча ускуна сотиб олиш учун тегишли ҳужжатларни банкка тақдим этсамда, менга кредит ажратилмаяпти, – дея мурожаат қилди “Анҳор” кўчасида яшовчи М.Мамажонова. – Оммавий ахборот воситалари орқали сайёр қабул ташкил этилганлигини билиб, шу муаммога ечим топишларини сўраб келдим.

Тадбиркорнинг мурожаати тегишли идоралар вакиллари иштирокида ўрганилиб, масала ижобий ҳал этилди.

– 1-гуруҳ ногирони бўлган турмуш ўртоғимга ногиронлик аравачаси олиш учун тегишли идорага қилган мурожаатим ҳал этилмаяпти, сайёр қабул давомида турмуш ўртоғим учун ногиронлик аравачаси берилди, – дейди “Жалоер” қишлоғида яшовчи фуқаро Р.Салимова.

Ушбу сайёр қабул давомида 120 нафарга яқин фуқароларнинг турли масалаларга доир мурожаатлари эшитилиб, улардан аксариятини жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech