13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,5 °C

Транспорт
2 Дек  2019 421

12 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

Хабарингиз бор, Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичини қуриш ишлари доирасида ер ости ўтиш йўли барпо этилмоқда.

Шу муносабати билан қурилиш давом этаётган ҳудуддаги Аҳмад Дониш кўчасининг Янги шаҳар кўчаси кесишмаси орасидаги (Юнусобод бозори ёнида) 3 томонлама ҳаракатланиш йўли ҳамда Аҳмад Дониш кўчасининг (“Уч бақалоқ” кафесидан) Юнус ота кўчалари кесишмаси орасидаги йўллар 2019 йил 12 декабрга қадар вақтинча ёпилади, деб хабар қилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати.

Мазкур ҳудудлардан ўтувчи 5, 52, 60, 72, 82, 91, 96, 97, 140, 149, 152, 190-сонли йўналишлардаги автобусларнинг ҳаракат йўли вақтинча йўловчиларга қулай  ва ҳавфсиз бўлган ёндош кўчалар орқали ўтказилади.

Йўналишларнинг ўзгартирилиши муносабати билан ҳаракат ҳавфсизлиги ва йўловчилар ташиш қоидаларига қатъий риоя этиш юзасидан ҳайдовчи ва чиптачилар ўртасида навбатдан ташқари йўриқномалар ўтказилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech