19 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

Ижтимоий ҳаёт
16 Июл  2019 447

12 нафар маҳкум жазодан озод этилиб, оиласи бағрига қайтарилди

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни жойида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти томонидан ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари томонидан Қашқадарё вилоятининг Чироқчи ва Касби туманларида сайёр қабул ўтказилди, деб хабар бермақда Олий суд матбуот хизмати.

Сайёр қабулларда 99 нафар фуқаронинг судга оид мурожаати тингланиб, 31 нафар мурожаатчининг аризалари вилоят ва Олий суд судлов ҳайъатларида кўриб чиқиш учун қабул қилинди, 38 нафар мурожаатчига ҳуқуқлари тушунтирилди. 11 та мурожаат жойида ҳал этилди. 9 та мурожаат ўрганишда эканлиги айтилди. 

Сайёр қабулда ташкил этилган суд мажлисларида 11 нафар фуқаро Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ахлоқ тузатиш жазосини ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинди, 10 нафар фуқарога ЖК 74-моддасига асосан тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди, 12 нафар фуқаро жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилиб, оиласи бағрига қайтарилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech