20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Мамлакатимизда
29 Мая  2019 543

1 сентябрдан ёшларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий билимлари ошириб борилади

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.  

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

-2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури;

-Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби.

Давлат дастурининг ҳар бир банди бўйича мақсадларга эришишда самарадорлик индикаторлари ишлаб чиқилади.

Шунингдек, ҳудудларда ҳам халқ депутатлари Кенгашлари таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссиялари ташкил этилиб, улар жойларда ушбу соҳадаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиб боради. 

Фармонга асосан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, татбиқ этилади. 

Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларида коррупцияга қарши мавзулар янада кучайтирилади. 

2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида дастлабки босқичда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилади, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб эса лойиҳа бошқа соҳаларга ҳам босқичма-босқич жорий этилади.

Президент Фармонига кўра, тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси ҳисобланади.

2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари зиммага юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда юзага келадиган коррупция хавф-хатарларини мажбурий баҳолаб боради. 

Бунда давлат органлари: 

-коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг рўйхатини шакллантиради;

-идоравий коррупцияга қарши курашиш дастурлари ижросининг ҳар чораклик мониторингини амалга оширади ва коррупциявий хавф-хатарларни минимум даражага тушириш чораларини кўради.

Муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech