19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +42,4 °C

Мамлакатимизда
19 Фев  2019 1248

1 апрелдан бошлаб пойтахт аҳолиси янги автомобилга давлат рақамини давлат хизматлари кўрсатиш марказидан олади

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ, давлат хизматлари марказларида жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган хизматлар тури кўпайиб бормоқда. Энди кўрсатиладиган хизматлар қаторига жисмоний ва юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларининг Давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати ҳам қўшиладиган бўлди. Ушбу хизмат тури 2020 йилнинг 1 ноябрь кунига қадар жорий этилиши кўзда тутилган.

 

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб эса Тошкент шаҳрида автомототранспорт воситаларининг Давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан Давлат хизматлари агентлигига ўтказилади. Демак, ана шу санадан бошлаб Тошкент шаҳридаги ўн битта “Давлат хизматлари маркази”дан янги автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиб, давлат рақами белгиларини олиш мумкин бўлади.

Шуни қайд этиш керакки, транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш (автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш) ҳозирча ЙҲХБ ТРИБ вазифаси бўлиб қолади, аммо яқин орада, IT-инфратузилма устида олиб борилаётган ишлар якунлангач, Давлат хизматлари агентлигига юклатилади. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech