20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +41,2 °C

«The Guardian» Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишнинг тежамкор вариантларини таклиф этади

«The Guardian» бир ой давомида мамлакатни томоша қилиш имконини берувчи Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик йўналиши сарф-харажатлари (бюджети)ни эълон қилди. Унинг муаллифи Қора денгиз ва Марказий Осиё бўйлаб сайёҳатлари ҳақида китоблар ёзган Кэролин Идендир.

Мақолада мамлакатимизга кириш ва айланиб чиқиш бирмунча осонлашгани келтирилади. Шунингдек, қоғозбозликлар билан боғлиқ бош оғриқларнинг камлиги, инглиз тилида бемалол сўзлаша оладиган гидларнинг кўплиги, темир йўл тармоқларининг мавжудлиги, ва энг асосийси, кўпгина Европа давлатларига визаларнинг бекор қилиниши ҳам тилга олинган.

Муаллиф Ўзбекистонга, шунингдек, Тошкентга ҳам, исталган қўшни давлатлардан киришни таклиф этади. Пойтахтнинг диққатга сазовор жойлари сифатида Амир Темур ҳайкали, Тошкент метрополитени, Амалий санъат музейи ва Чорсу бозорини келтиради ва Тошкентнинг ўзида бир неча кун қолишни тавсия этади.

«The Guardian» «Ёдгорлик» фабрикаси ва Қумтепа бозорини кўриш учун поездда Марғилонгача боришни, сўнг тарихий жойларни томоша қилиш учун Қўқонга ўтишни, кулолчилик санъати блан танилган Риштонга ташриф буюришни таклиф этади. Шунингдек, бунда Риштон кулолчилик музейига қадам ранжида қилишни ҳам унутмасликни сўрайди. Кейинги бекат – Андижон. Кэролин Иден маҳаллий қовунлар таъмини татиб кўришни тавсия этади.

«The Guardian»нинг навбатдаги йўналиш нуқтаси треккинг ва чанғида учиш учун Чимёнга бориш.

Темир йўллар тармоғининг тобора кенгайиб ва ривожланиб бораётганини таъкидлаган Буюк Британия нашри «кўкка бўй чўзган зумрадранг майоликали маҳобатли мачит ва мадрасаларни томоша қилиш учун» Самарқандгача тезюрар «Афросиёб» поездида етиб олишни маслаҳат беради.

Нурота тоғлари, Кэролин Иденнинг айтишича, пиёда юриш ва ўтовли лагерларда яшашни ёқтирадиганларга жуда мос келар экан.

Нашр Бухорони «Ўзбекистондаги энг романтик шаҳарлардан бири», деб атаб, ушбу шаҳарда бир неча кун тўхтаб ўтишни тавсия қилади

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилаётган туристлар учун кейинги манзиллар Урганч, Хива, сўнг Нукус шаҳарларидир. Нашр Нукусдаги Савицкий номли музейга ҳеч бўлмаганда ярим кун вақт ажратишни тавсия этади. Шунингдек, «Мўйноққа бориб, кемалар қабристонини кўришни ҳам унутманг», дея келтирилади нашрда.

Муаллиф мамлакатда меҳмонхоналарнинг кўплигини, бироқ олдиндан жойни брон қилиб қўйишни маслаҳат беради. «The Guardian»да ўзбек ошхонаси, жумладан, палов ҳақида ҳам маълумот келтирган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech