20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34 °C

Спорт
13 Июн  2019 1016

Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице-президенти лавозимида иш бошлаши мумкин

ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида иш бошлайди, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет-нашри ишончли манбаларига таяниб.

Маълумотларга кўра, тез орада ЎФА ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади ва унда Равшан Эрматов номзоди кўрсатилиши айтилмоқда.

Маълумот учун, ЎФА президенти Очилбой Раматов саналади. Аммо Раматов ҳукуматда ва Транспорт вазири сифатида ҳам иш олиб бориши сабабли одатда ўзбек футболига ЎФАда биринчи вице-президенти жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар бергандик. ЎФА расмий сайтига кўра, Аҳмаджоновнинг ўзи ариза ёзган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech